“Реал” вакиллари Эден Азарнинг агентлари билан учрашди

27 апрель,2017, 21:15 385

“Реал” вакиллари Эден Азарнинг агентлари билан учрашди


“Челси” клуби ярим ҳимоячиси Эден Азар ёзги трансферлар мавсумида Мадриднинг “Реал” жамоасига ўтиши мумкин.

Sport Foot Magazine нашрининг тарқатган хабарига кўра, “қироллик клуби” вакиллари яқинда бельгиялик футболчининг агентлари билан уни Мадридга ўтишини муҳокама қилишган. Манбанинг маълум қилишича, томонлар 2016 йил ноябр ойидан бери алоқаларни давом эттирмоқда.

Аввалроқ Азарнинг ўзи Англия пойтахтида ўзини яхши ҳис қилаётганини ва бошқа жамоага ўтишни истамаётганини айтиб ўтган эди.