“Реал”да “Бавария”га қарши жавоб ўйини олдидан йўқотиш юзага келди

Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Дани Карвахалнинг жароҳати борасида маълумотлар эълон қилинди.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра, “Бавария”га қарши (2:1) баҳсда жароҳат олган Карвахаль таҳминан 2-3 ҳафтага сафдан чиқди.

Шу боис, испаниялик футболчи мюнхенликлар билан кечадиган жавоб беллашувида жамоасига ёрдам бера олмаслиги маълум бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!