"Реал"да можаро кучаймоқда ёхуд танқидга чидолмаган Роналду мухлисларни сўкди

CHERY AUTO

"Реал" мухлислари ва жамоа етакчиси Криштиану Роналду ўртасидаги салбий муносабатлар тобора ёмонлашиб бормоқда.

Tecno
 

Гарчи Роналду Испания чемпионатининг 20-туридан олдин мухлислардан жамоани қўллаб-қувватлашни сўраган бўлса-да, "Реал Сосьедад"га қарши ўйин вақтида бунинг акси кузатилди ва мухлислар Карим Бензема, Данилу ва Криштиану Роналдунинг ўзига хуштакбозлик қилишни тўхтатишмади.

Учрашув давомида Криштиану Роналду гол урган бўлса-да, вазиятлардан бирида тўпни йўқотди. Бунга мухлислар хуштаклар орқали эътироз билдиришди. Шу пайт Роналдунинг асаблари дош бермади ва у мухлисларнинг ишига ҳақоратлар билан жавоб қайтарди.

Ҳозир ўртадаги муносабат тобора ёмонлашиб бормоқда. Мухлислар орасида Криштиану Роналдуни жамоадан кетишини талаб қилаётганлар ҳам кўпайиб бораётир.

SPORTS.uz

Comments

You must be logged in to commet!