"Реал"нинг чемпионлиги Хамес Родригес исмини Колумбия футболи тарихига муҳрлади

22 май, 10:15 896

Аввал хабар берганимиздек кеча Мадриднинг “Реал” клуби ўз тарихида 33-бор Испания чемпионлигини қўлга киритди.

Эътиборлиси, шу куни “қироллик клуби” ярим ҳимоячиси Хамес Родригес Ла лига ғолиблигини қўлга киритган биринчи колумбиялик футболчи бўлиб тарихга кирди.

Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли Колумбия терма жамоаси аъзоси ёзги трансферлар даврида катта эҳтимол билан “Реал”дан кетиши кутилмоқда.

Ла лига. "Реал" кўп йиллик танаффусдан сўнг яна чемпионликни қўлга киритди, "Барселона" эса иккинси ўринда қолди>>>

Ана холос! “Бавария” Хамесни “МЮ”дан тортиб олмоқчи>>>