"Реал"нинг собиқ дарвозабони қишда АҚШга йўл олиши мумкин

Мадриднинг “Реал” клуби собиқ дарвозабони, айни дамда эса “Порту” шарафини ҳимоя қилаётган Икер Касильяс қишки трансферлар даврида Океан ортига йўл олиши мумкин.

The Washington Post нашрининг ёзишича 36 ёшли посбонга МЛСда иштирок этувчи «Чикаго Файр» жамоаси жиддий қизиқиш билдирмоқда ва унга шартнома таклиф қилишга тайёр.

Айтиш лозимки, Касильяснинг ўзи ҳам АҚШ чемпионатига бефарқ эмас. Боиси, яқиндагина у ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали “Торонто” клубини чемпионлик билан табриклаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!