Рэшфорд МЮдан кетиш ҳақида ўйламоқда

Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби форварди Маркус Рэшфорд жорий мавсум якунлангач бошқа жамоага ўтиш ҳақида ўйламоқда.

The Mirror нашри тарқатган хабарга кўра 20 ёшли футболчини жамоада етарли ўйин амалиётига эга бўла олмаётгани ташвишга солмоқда ва айни шу сабаб у ёзги трансферлар даврида бошқа жамоалар таклифларини кўриб чиқмоқчи. Айтиш керакки, МЮга Алексис Санчес кўчиб ўтгач, Рэшфорд ўзининг асосий таркибдаги ўрнини бой бериб қўйди.

Маълумот учун, Маркус жорий мавсум МЮ сафида жами 44та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 12та гол ҳамда 9та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!