"Рома" Манолас билан шартномани узайтирди (фото)

Римнинг “Рома” клуби грециялик ҳимоячи Костас Манолас билан амалдаги шартномани узайтирди.

Клуб расмий сайтининг маълум қилишича томонлар 2022 йилнинг 30 июнига қадар тузилган шартномани имзолашган.

Маълумот учун, Манолас “Рома” сафига 2014 йил “Олимпиакос”дан келиб қўшилган эди. У ўтган давр мобайнида “бўрилар” сафида жами 144та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 4та гол ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!