“Рома” ажойиб спорт директори билан шартнома имзолади

24 апрель,2017, 23:45 337

“Рома” ажойиб спорт директори билан шартнома имзолади

“Севилья” жамоасининг собиқ спорт директори Рамон Мончи “Рома” клуби спорт директори этиб тайинланди. Бу ҳақда римликларнинг Twitterдаги саҳифаси хабар бериб ўтди. Хабарларга кўра Мончи итальянлар билан 4 йиллик келишувга эришган. Агарда, томонлар ўзаро яхши фаолият олиб боришса, келишув яна бир йилга узайтирилиши ҳам мумкин.

Маълумот учун Мончи даврида “Севилья” ўз тарихида қўлга киритган 13 совриннг 9 тасини қўлга киритган. 48 ёшли мутахассис жаҳондаги энг яхши спорт директорларидан бири сифатида э`тироф этилиб келинади.