“Рома” етакчиси “Аталанта”га қарши ўйнай олади

15 апрель, 14:00 226

“Рома” етакчиси “Аталанта”га қарши ўйнай олади

Римнинг “Рома” клуби ярим ҳимоячиси Даниэле Де Росси бугун бўлиб ўтадиган “Аталанта”га қарши учрашувда иштирок этиши мумкин. Аниқроғи, Лучиано Спалетти тажрибали футболчини бугунги ўйин қайдномасига киритди.

Аввалроқ Де Россининг тўпиғидан олган жароҳати сабаб “Аталанта”га қарши ўйинда иштирок этиши сўроқ остида қолаётганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Эслатиб ўтамиз, “Рома” ҳамда “Аталанта” баҳси 15 апрель куни Тошкент вақти билан соат 18:00да старт олади.

Де Росси “Аталанта”га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин

"Рома" сафарда "Болонья"ни сезмай ўтди