"Рома" ҳимоячиси фаолиятини "Зенит"да давом эттириши мумкин

11 июнь,2017, 14:40 355

Римнинг “Рома” клуби ҳимоячиси Федерико Фасио фаолиятини Россия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

La Repubblica нашрининг маълум қилишича аргентиналик футболчини Петербургга жамоанинг янги устози Роберто Манчини таклиф қилмоқда. Ўз навбатида “Зенит” Фасио учун “Рома”га 10-12 млн евро таклиф қилишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ питерликлар “бўрилар”нинг бошқа бир ҳимоячиси  Костас Маноласга таклиф билан чиқишган эди. Бироқ, грециялик футболчи бунга рад жавобини берди.

Данни "Зенит"нинг якунланган мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топилди

"Бавария" футболчиси "Зенит"га ўтиши мумкин