Роналду Мессига етиб олди

3 май, 09:02 966

Роналду Мессига етиб олди

 

“Реал Мадрид” жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Европа Чемпионлар лигаси дастлабки ярим финалида “Атлетико” дарвозасига учта гол уриб, мусобақадаги еттинчи хет-тригини қайд этди.

Португалиялик ҳужумчи бу борада “Барселона” етакчиси Лионель Мессига етиб олди. 32 ёшли футболчида бу кўрсаткични яхшилаш учун имконият бор.

Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду “Атлетико”га урган голлари билан “Реал” таркибида киритган голлари сонини 400 тага етказиб олди.