Роналду ПСЖга ўтиб кетишни истаётгани маълум қилинди

22 июнь, 09:04 678

Роналду ПСЖга ўтиб кетишни истаётгани маълум қилинди

 

“Реал Мадрид” клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ўзининг келажаги борасида якуний қарорни қабул қилиб бўлди. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

Манбанинг таъкидлашича, португалиялик 32 ёшли футболчи Франциянинг ПСЖ жамоаси аъзосига айланишни истамоқда. Сабаби, парижликлар унга катта миқдордаги маош тўлай олади.

Роналду Россияда давом этаётган Конфедерациялар Кубоги–2017 турниридан кейин “Реал Мадрид” президенти Флорентино Перес билан учрашиб, ўз нияти ҳақида эълон қилмоқчи.

Қайд этиш керакки, ПСЖ Криштиану Роналдунинг трансфери учун 100–150 миллион евродан воз кечишга тайёр.