Роналду Пересдан ранжигани ва нима учун жамоани тарк этмоқчилиги маълум бўлди

Мадриднинг “Реал” клуби хужумчиси Криштиану Роналду жамоани тарк этишни хоҳлаётганини айтиб ўтди. Бу ҳақида AS нашри хабар бермоқда.

Манбада ёзилишича, Роналду “Манчестер Юнайтед”га қайтишни режалаштиряпти. Бунга сабаб Перес Роналдуга берган ваъдасини бажармагани, яъни, 33 ёшли хужумчи билан шартномани узайтирмаган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум Чемпионлар лигасидаги ғалабадан сўнг, “қироллик клуби” президенти футболчига янги шартнома тузишга сўз берган, аммо бу борада ҳеч қандай музокаралар олиб борилмаган.

Аввалроқ тарқалган маълумотларга кўра, “Реал” ПСЖ хужумчиси Неймарнинг трансферига Криштиану Роналдуни қўшишни режалаштирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!