Роналду кеча Буффон дарвозасига шунчаки оддий голлар урмади, у ...

4 июнь,2017, 12:00 1197

Роналду кеча Буффон дарвозасига шунчаки оддий голлар урмади, у ...

Хабарингиз бор, кеча Кардифф шаҳрида “Ювентус” ҳамда “Реал” жамоалари ўртасида ЕЧЛ финал баҳси бўлиб ўтди. Учрашув Зидан шогирдларининг 1:4 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди.

Эътиборлиси, шу куни Жанлуижи Буффон қўриқлаётган дарвозани икки бор аниқ нишонга олиб, дубль қайд этган Криштиану Роналду ўзининг профессионал футболчилик фаолиятидаги голлари сонини 600тага етказиб олди.

Таъкидлаш керакки, португалиялик футболчи шуларнинг 529тасини клублар сафида киритган бўлса, қолган 71тасини терма жамоа либосида киритган.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.