Роналдуга таътил берилди ва у “Севилья”га қарши Кубок ўйинини ўтказиб юборади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

 

"Реал Мадрид" жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду “Севилья”га қарши Испания Кубоги нимчорак финал дастлабки ўйинини ўтказиб юборади.

AS нашрининг хабар беришича, Зинедин Зидан португалиялик ҳужумчига дам олиш имконини берди.

Аввалроқ жароҳати туфайли португалиялик ҳимоячи Пепе ва мадридликлар сардори Серхио Рамос ҳам “Севилья” билан ўйинда майдонга туша олмайди.

Маълумот учун, “Реал” – “Севилья” илк ўйини 5 январга ўтар кечаси Тошкент вақти билан 01:15 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!