Россия – Миср. Превью

Хабарингиз бор шу кунларда Россия яшил майдонларида футбол бўйича XXI жаҳон чемпионати ўйинлари бўлиб ўтмоқда.

Бугун мусобақанинг “А” гуруҳидаги иккинчи тур учрашувларига старт берилади. Жумладан, шу куни мезбонлар – Россия терма жамоаси “Санкт-Петербург” стадионида Миср терма жамоасига қарши кураш олиб боради.

Ушбу баҳсни парагвайлик Энрике Касерес бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.

Эслатиб ўтиш лозимки, Россия илк турда Саудия Арабистонини йирик 5:0 ҳисобида таслим этган бўлса, мисрликлар аксинча 1:0 ҳисобида Уругвайга имкониятни бой бериб қўйишган эди.

Қуйида ушбу учрашувга доир қизиқарли фактлар билан танишиб олишингиз мумкин:

- Миср терма жамоаси сўнгги 7та баҳсдан буён ғалаба қозона олмай келмоқда (4та мағлубият, 3та дуранг);

- Россия терма жамоаси сўнгги 5та баҳсда рақиблари дарвозасига 7та тўп киритган;

- Мисрликлар сўнгги 7та ўйиндан буён 1тадан кўп гол ура олмаяпти;

- Россия терма жамоаси ўз майдонида ўтган 5та расмий учрашувдан 4тасида ғалаба қозонган;

- Миср терма жамоаси сафарда ўтказган сўнгги 7та ўйиндан буён ғалаба нималигини билмай келмоқда.

Қуйида Россия ҳамда Миср терма жамоалари сафида бугунги баҳсни асосий таркибда бошлаши мумкин бўлган футболчиларнинг таҳминий таркиби билан танишиб олишингиз мумкин:

ЖЧ-2018 “А” гуруҳи 2-тур.

Россия – Миср

Стадион: "Санкт-Петербург" (Санкт-Петербург, Россия)

Бошланиш вақти: 23:00

Арбитр: Энрике Касерес (Парагвай)

Россия: Акинфеев – Фернандес, Игнашевич, Кутепов, Жирков, Газинский, Зобнин, Черышев, Головин, Самедов, Смолов.

Миср: Эль-Шенави – Фатхи, Габр, Хегази, Шафи, Хамед, Эль-Ненни, Трезеге, Аль-Саид, Салах, Мосен.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!