Россия Португалия дарвозасига бирорта аниқ зарба бера олмади

Россия терма жамоаси Конфедерациялар кубоги 2-турида Португалия термасига 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

Эътиборлиси, Станислав Черчесов бошқарувидаги руслар 90 дақиқа давомида бирор марта Руи Патрисиу дарвозаси томон аниқ зарба бера олмади.

Жумладан, Россия термаси ҳужумчиси Фёдор Смолов учрашувда давомида юзага келган 19 та яккакурашнинг фақатгина иккисида ғолиб чиқа олганини қайд этиш жоиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!