Рўзиқул Бердиев: Биз ҳам “Пахтакор” сингари бир хил таркибда ўйнаяпмиз

 

Ўзбекистон  Кубоги–2017 мусобақасининг 1/8 финали дастлабки учрашувида “Насаф” жамоаси Тошкентда “Пахтакор”ни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ўйиндан кейин қаршиликлар устози Рўзиқул Бердиев ўйин ҳақидаги қуйидаги фикрларни билдирди.

“Аввало футболчиларимизга миннатдорчилик билдираман, йигитларимиз жуда тартибли ҳаракат қилишди ва кўрсатмаларимизни тўлиқ амалга оширишди. Ўйлайманки, бугунги ғалабага мана шулар омил бўлди. Бугун ўйинимизга озгина ўзгартириш киритдик, яъни майдонда футболчиларимизнинг жойлашиши, бу ҳам бизга бугун фойда келтирди.

Бу ўзгаришлар рақибимиз учун ҳам ноқулай бўлди. Ҳали олдинда жавоб ўйини бор, аммо бари-бир бугунги ишончли ғалабадан хурсандмиз. Биз ҳам “Пахтакор” сингари ҳар ўйинда деярли бир хил таркиб билан ўйнаяпмиз, Тўғри, баъзан кичик ўзгаришлар ҳам қиламиз.

Бугунги тактикамизни кейинчалик ҳам ривожлантиришга ҳаракат қиламиз. Бугунги учрашувга пухта тайёргарлик кўрган эдик, рақибни ҳам яхши урганиб, кучсиз томонидан унумли фойдаланишга ҳаракат қилдик. Бугун учта гол уришни ўйлаганимиз йўқ эдик, аммо мавжуд имкониятлардан фойдалана олдик. Жавоб ўйинида ҳам ижобий натижа учун ҳаракат қиламиз”, – деди “Насаф” бош мураббийи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!