Рўзиқул Бердиев – 2016 йилнинг энг яхши мураббийи бўлди

Ўзбекистон Футбол Федерациясининг расмий хабарига кўра, 2016 йилнинг энг яхши мураббийи сўровномасида Қаршининг “Насаф” футбол клуби устози Рўзиқул Бердиев ғолиб бўлди. “Локомотив” билан Ўзбекистон чемпиони ва  мамлакат Кубоги соҳибига айланган Андрей Микляев иккинчи ўринни, Ўзбекистон U-19 термаси билан Осиё чемпионатида иштирок этиб, чорак финалга қадар етиб борган Жасур Абдураимов учинчи ўринни эгаллади.

"Насаф" футбол клубининг устози Рўзиқул Бердиев ўз фаолиятида иккинчи марта ана шундай эътирофга сазовор бўлмоқда. Бердиев 2013 йилда ҳам энг яхши мураббий сифатида тан олинган эди.

Клубимиз раҳбарияти, мураббийлари, футболчилари ва барча ходимлари номидан шунингдек клубимиз мухлислари номидан ҳам Рўзиқул Саъдуллаевични бу эътироф билан самимий табриклаймиз. У кишига бундан кейинги фаолиятида улкан муваффақиятлар тилаб қоламиз.

"Насаф" ПФК жамоаси

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!