Рўзиқул Бердиевнинг “Йилнинг энг яхши мураббийи” совринини қўлга киритганидан сўнг дастлабки фикрлари

Хабарингиз бор, кеча пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрида футбол бўйича 2017 йилнинг “Энг яхшилари”ни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда “Йилнинг энг яхши мураббийи” номинациясида "Насаф" клуби бош мураббийи Рўзиқул Бердиев эътироф этилди.

Ушбу эътирофдан сўнг мураббий қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

- Тўғрисини айтсам, буни кутмагандим. Чунки бизда тажрибали ва маҳоратли мураббийлар жуда кўп. Лекин мени тақдирлашди, бундан жуда ҳам хурсандман. Жамоамиз ҳам катта ишларни амалга оширмоқда. Совринли ўринларга қўлга киритяпти. Ёш футболчиларни тарбиялаб, етказиб бермоқдамиз. Ўйлайманки, бугунги соврин жамоага берилган эътирофдир, - дейди Бердиев.  

Маълумот ўрнида, Рўзиқул Бердиевга ушбу совринни қўлга киритишда, "Бухоро" устози Улуғбек Бақоев ва "Бунёдкор" мураббийи Миржалол Қосимов рақобат қилди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!