Руни Матага қарши чиқди ёхуд "МЮ" сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди

АПЛнинг 22 тур доирасида «Манчестер Юнайтед» жамоаси «Сток Сити» майдонига сафар қилишди. Турнир жадвалининг кучли бешлик жамоалари сафига ҳам қўшила олмаётган «қизил иблислар»нинг бу сафарга уринишлари ҳам зое кетди.

Ўйиннинг 19 дақиқасида «МЮ»нинг испаниялик футболчиси Хуан Мата ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди. Шундан сўнг «Сток Сити» вакиллари ҳисобни шу ҳолатда ушлаб қолиш учун бор эътиборларини ҳимояга қаратишди.

Бироқ Марк Клаттенбург томонидан ўйинга қўшиб берилган беш дақиқаликда «МЮ» вакиллари гол уришга муваффақ бўлишди. Учрашувнинг 90+4 дақиқасида Уэйн Руни жарима зарбасини қойилмақом тарзда амалга оширди ва ҳисобни тенглаштирди.

Сток Сити – Манчестер Юнайтед 1:1 (1:0, 0:1)

Голлар: 1:0 – 19, Мата (автогол), 1:1 – 90 Руни.

Сток Сити:  Грант, Шоукросс, Питерс, Жонсон, Мартинс Инди, Уэлан, Адам (Афеллай, 63), Аллен, Шакири (Нгой, 73), Арнаутович (Имбула, 88), Крауч.

Манчестер Юнайтед: Де Хеа, Валенсия, Смоллинг, Жонс, Блинд, Погба, Эррера, Мата (Руни, 67), Феллайни (Рэшфорд, 56), Мхитарян (Лингард, 73), Ибрагимович.

Огоҳлантиришлар: Арнаутович (7), Грант (59), Питерс (62), Аллен (90).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!