Рунининг катта маоши харидорларни чўчитмоқда, бироқ...

24 июнь,2017, 14:40 739

Рунининг катта маоши харидорларни чўчитмоқда, бироқ...

“Манчестер Юнайтед” клуби форварди Уэйн Руни етарли ўйин амалиётига эга бўлолмаётгани сабаб жамоасини ўзгартириши мумкин.

Mirror нашрининг маълум қилишича, 31 ёшли Англия терма жамоаси аъзосини ўз сафида кўришни истаётган жамоалар кўп. Бироқ, уларнинг барчаси ҳам Рунига “МЮ” тўлаётган ҳафталик 300 минг евро маош тўлаш қобилиятига эга эмас.

Аммо, шунга қарамай,  Руни учун ушбу суммани тўлашни ваъда қилаётган клублар ҳам мавжуд. Бироқ, футболчи ушбу таклифларни қабул қилиши учун “МЮ” билан шартномасини бузиши керак. Чунки, “қизил иблислар” раҳбарияти уни жамоада сақлаб қолишмоқчи.