Рус гўзали жаҳон рейтинги етакчисига ўрнини кўрсатиб қўйди

10 апрель, 20:55 835

Рус гўзали жаҳон рейтинги етакчисига ўрнини кўрсатиб қўйди

 

 

Мексиканинг Монтеррей шаҳрида теннис бўйича аёллар ўртасида мукофот жамғармаси 226 750 АҚШ доллари бўлган мусобақа ғолибаси аниқлади.

"Abierto Monterrey Afirme - 2017" турнири финалида жаҳон рейтинги етакчиси Анжелика Кербер россиялик Анастасия Павлюченкова билан рақобатлашди.

Монтеррейда энг кучли теннисчилар қолди

 

Бир соату 55 дақиқа ждавом этган ҳал қилувчи баҳсда рус гўзали рақибасидан 6:4, 2:6, 6:1 ҳисобида устун келди ва фаолиятидаги тўққизинчи совринини қўлга киритди.

Финалждаги мағлубият Анжелика Керберга ҳар жиҳатдан қимматга тушадиган бўлди. Германиялик теннисчи Штутгартда бўладиган турнирда чемпионлик унвонини ҳимоя қилмаслигини билдирдаи ва ундан ўтган йили бу мусобақада ўз ҳисобига ёзиб қўйган очколари олиб қўйилди ва кейинги рейтингда етакчилик мавқеи Серена Уильямсга ўтади.

Агар Анжелика Кербер Анастасия Павлюченковани ютганида рейтингнинг биринчи қаторидан тушмас эди.

SPORTS.uz