Руслан Чагаев нокаут қилган боксчи уч ҳафта ичида иккита ғалабага эришди

11 июль, 19:10 1202

Руслан Чагаев нокаут қилган боксчи уч ҳафта ичида иккита ғалабага эришди

Супер оғир вазн тоифасининг WBO версияси бўйича собиқ Европа чемпиони италиялик Франческо Пьянета (34-2-1, 20 КО) сўнгги уч ҳафта ичида ўзининг иккинчи ғалабасини қўлга киритди.

Дастлаб у Эди Дебалтаоглу (3-3, 3 КО) билан бўлган қарама-қаршиликда учинчи раундда рақибини нокаутга учратди. Бироз ўтиб эса Оэзкан Сетинкайани (26-12-2, 19 КО) янада тезроқ, аниқроғи жангнинг иккинчи раунддиёқ нокаутга учратди.

Сетинкайа билан бўлган тўқнашувда жанг тезроқ тугаши ҳам мумкин эди, ўша беллашувда италиялик боксчи рақибини уч марта нокдаун ҳолатига тушириб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз Руслан Чагаев 2015 йили Германияда WBA “вақтинчалик” камари учун кечган жангда Франческо Пьянетани биринчи раунддаёқ нокаутга учратиб, чемпионлик камарини қўлга киритган эди.