Рустам Азамов: Олдинги “Сўғдиёна” билан ҳозиргисини катта фарқи бор

18 март, 10:55 318

Рустам Азамов: Олдинги “Сўғдиёна” билан ҳозиргисини катта фарқи бор

 

Олий лиганинг 3-турида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси “Олмалиқ” клубини қабул қилади. Ушбу беллашувдан олдин жиззахликлар ярим ҳимоячиси Рустам Азамовнинг фикрлари билан қизиқдик. Бу ҳақла клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.   

Аввало жамоамизга хуш келибсиз. Жамоа билан ўз олдингизга қандай мақсадларни қўйдингиз?

-Жамоага қайтганимдан хурсандман. 2014 йилда ҳам ушбу клубнинг шарафини ҳимоя қилганман. Албатта, ҳозирги “Сўғдиёна” билан фарқ катта. 2014 йилда ҳам жамоа кучли эди. Ҳозир эса ундан ҳам кучли бўлганини англаш қийин эмас. Ўзгаришлар талайгина. Жамоа ўз олдига жиддий мақсадлар қўйган. Имкон қадар юқори ўринларни эгаллаш. Ўз олдига жиддий мақсадларни қўйган жамоа билан бирга эканлигимдан хурсандман.

Бўлажак ўйин ҳақида фикларингиз билан ўртоқлашсангиз.

- Жамоа билан бўлажак ўйинга жиддий ҳозирлик кўрдик. Албатта, клубдаги муҳит ҳам жиддий. Ортга йўл йуқ. Биз фақат ғалаба қозонишимиз шарт. Дастлабки икки турдаги мағлубиятдан сўнг, бўлажак ўйинда ғалаба жуда зарур.