Рустам Тўлагановни табриклаймиз!

  • 14 сентябрь, 2017, 20:44
  • 0
  • Бокс

 

Бокс бўйича Осиё чемпионати кумуш медаль соҳиби, Рио Олимпиадаси совриндори Рустам Тўлагановнинг оиласида қувончли воқеа юз берди.

Рустам қиз фарзандли бўлди ва чақалоққа яхши ният билан Амира деб исм қўйилди.

Маҳоратли боксчимизнинг ўзи айни пайтда АҚШда машғулот ўтказмоқда. Олимпиададан сўнг бироз танаффус қилган ҳамюртимиз фаолиятини профессионал рингда давом эттиришга қарор қилган.

SPORTS.uz ахборот портали Рустам Тўлагановни яна бир карра табриклаб, оиласига тинчлик-фаровонлик, фаолиятида омад ёр бўлишини тилайди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!