Сабинанинг Германияда яна омади чопмади

14 июль, 19:21 135

Сабинанинг Германияда яна омади чопмади

 

Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Сабина Шарипова Германиянинг Вермшолд шаҳрида давом этаётган “Reinert Open” турниридаги юришини якунлади.

Сабина бугун соврин жамғармаси 60 минг АҚШ долларини ташкил этувчи турнирнинг чорак финалида чехиялик Анастасия Зарицага қарши кортга чиқди.

Шарипова илк сетни 6:4 ҳисобида ўз фойдасига хал этган бўлсада, чехиялик теннисчи 2 соат 16 дақиқа давом этган учрашувнинг қолган икки  сетида 6:4, 6:2  ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа, Сабина Германияда ўтган қаторасига иккинчи турнирда муваффақиятсизликка учради.

Бундан олдин, Шарипова Дармштадтда ўтган турнирни илк босқичидаёқ мағлуб бўлиб, мусобақадан чиқиб кетган эди.