Салах етакчилигидаги Миср термаси ҳам ЖЧга чиқди

Миср терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаши доирасида Конгога қарши баҳсда майдонга тушди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа, мисрликлар чемпионат тугашига бир тур қолганида Россияда ўтадиган мундиалда иштирок этиши маълум бўлди.

Ушбу жаҳон биринчилиги Миср учун тарихда учинчиси бўлади. Сўнгги 28 йилдаги эса биринчи мундиал бўлади.

ЖЧ-2018 саралаши. Африка

Миср 2:1 Конго

Голлар: 1-0 — 63'Салах, 1-1 — 88'Бука Муту, 2-1 — 90+5'Салах(пенальтилан).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!