Салоҳ бугун "Сити"га қарши учрашувда иштирок этиши мумкин

Англиянинг “Ливерпуль” клуби ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ жароҳатидан фориғ бўлиб, жамоанинг умумий гуруҳ машғулотларига қўшилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Шу тариқа 25 ёшли мисрлик тўпурар бугун ЕЧЛ чорак финалида “Манчестер Сити”га қарши жавоб баҳсида мерсисайдликларга ёрдам бериши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” ҳамда “Ливерпуль” жамоалари ўртасидаги баҳс бугун Тошкент вақти билан соат 23:45да “Этихад” стадионида бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!