Салоҳ шахсий совриндан ЕЧЛдаги ғалабани устун қўйди

“Ливерпуль” клуби ярим ҳимоячиси Муҳаммад Салоҳ футболдаги режалари ҳақида тўхталиб, бу мавсум ЕЧЛдаги ғалаба барча мукофотлардан устун эканлигини маълум қилди.

Турнир ёки шахсий мукофот? Агар менга шундай танлов бўлганда, албатта, ЕЧЛдаги ғалабани танлаган бўлардим. Бу жуда муҳим ва ҳар бир футболчи учун эсда қоларди совға бўлади. Қолган барчаси аҳамиятга эга эмас, – дейди Салоҳ Reuters нашрига.

Салоҳ АПЛ 34-турида мавсумдаги 30-голини киритди ва турнирда тўпурарлик рўйхатида етакчилик қилмоқда. ЕЧЛ 24 апрел куни бўладиган илк ярим финал учрашувида “Ливерпуль” “Рома”ни қабул қилади. Жавоб баҳси 2 май куни ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!