Саломон Калу Кот-д'Ивуар терма жамоасига қайтди

19 май, 16:14 239

Саломон Калу Кот-д'Ивуар терма жамоасига қайтди

Берлиннинг “Герта” клуби ҳужумчиси Саломон Калу шу йилнинг январь ойида ўзининг Кот-д'Ивуар терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганлиги ҳақида эълон қилган эди. Бироқ, терма жамоа бош мураббийи Марк Вилмотс яқинда эълон қилган таркибда 31 ёшли футболчининг ҳам борлиги маълум бўлди. Бельгиялик мутахассис эса бунга қуйидагича изоҳ бериб ўтди:

“Мен Берлинда Калу билан учрашдим. Биз у билан унинг терма жамоадаги келажаги борасида гаплашдик. Унда ҳамон ЖЧ-2018да иштирок этиш имконияти бор”, - дейди Вилмотс.

Маълумот учун, Саломон 2007 йилдан буён Кот-д'Ивуар терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У ўтган давр мобайнида терма жамоа либосида 88та гол уришга эришган