Самарқанд янги истеъдодларни кашф этиб берди

CHERY AUTO

Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда мамлакатимиз дзюдо федерацияси томонидан ташкил этилган ушбу мусобақа Ўзбекистон терма жамоаси захирасини шакллантириш ва истеъдодли спортчиларни саралаб олиш мақсадида ўтказилди.

Tecno
Самарқанд шаҳрида 1998-1999 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди.

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан истеъдодли дзюдочилар қатнашган мусобақанинг ўсмирлар ўртасидаги беллашувларида барча рақибларини мағлубиятга учратган пойтахтлик Фазлиддин Абдураҳмонов, Давурхон Караматов, самарқандлик Азизжон Бафоев, Шоҳруҳ Нормўминов, бухоролик Нозимжон Ахтамов, Муҳаммадали Нуриддинов, Муҳриддин Тилаков, навоийлик Ихтиёр Эшмуродов ва Тошкент вилояти вакили Шоҳруҳ Тўраев шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Қизлар мусобақасида барча учрашувларни ғалаба билан якунлаган сирдарёлик Моҳинур Мўминова, Рината Илматова, хоразмлик Феруза Хаитбоева, Насиба Йўлдошева, Мафтуна Каримова, наманганлик Маҳлиё Йўлдошева, қорақалпоғистонлик Ойсулув Бердимуродова, Клара Дарменбоева Ўзбекистон чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлди.

Энг истеъдодли дзюдочилар Самарқандда беллашади

Самарқанд истеъдодли полвонларни жамлади

Ўзбекистон чемпионатида маҳоратини намойиш этиб, совринли ўринларни эгаллаган дзюдочилар жорий мавсумда халқаро миқёсда ташкил этиладиган мусобақаларда юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!