Сампаоли “Барселона” бош мураббийи бўлмайди


“Барселона” клуби раҳбарияти “Севилья” устози Хорхе Сампаолини жамоага бош мураббий этиб тайинланиши кутилаётган мутахассислар рўйхатидан чиқариб ташлашга қарор қилди, дея хабар беради Catalunya Radio.

Каталонияликларнинг бундай қарорга келишига унинг амалдаги жамоаси билан шартномани узайтиришни режалаштираётгани сабаб бўлган, аммо баъзи испан ОАВ тарқатган хабарга кўра, Сампаоли еврокубоклардаги муваффақиятсизлиги учун истеъвога ҳам чиқарилиши мумкин.

Sampaoli

Маълум бўлишича, “Севилья” Сампаолини лавозимидан озод қиладиган бўлса, у Аргентина термаси бош мураббийи номзодлари қаторидан ўрин олади. Бу 57 ёшли мутахассиснинг энг катта орзуларидан бири саналади.

Эслатиб ўтамиз, март ойи бошида “Барселона”нинг амалдаги устози Луис Энрике мавсум охирида жамоани тарк этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!