"Сан-Сиро"да голлар шоуси ёхуд "Милан" Македония клуби дарвозасига жавобсиз 6та тўп йўллади (видео)

Аввал хабар берганимиздек кеча УЕФА Европа лигаси сўнгги саралаш босқичининг дастлабки учрашувлари бўлиб ўтди.

Шу куни ўз майдонида Македониянинг  “Шкендия-79” клубини қабул қилган "Милан" мухлислари учун "Сан-Сиро"да ҳақиқий голлар шоусини тақдим этди. Аниқроғи, "россонерилар" рақиблари дарвозасига оз эмас, кўп эмас нақд 6та тўп йўллашди.

Қуйида ушбу ажойиб баҳснинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!