Санчес ёзда “Манчестер Сити”нинг асосий “нишон”ига айланади

27 май,2017, 17:05 440

Санчес ёзда “Манчестер Сити”нинг асосий “нишон”ига айланади


“Арсенал” клуби ҳужумчиси Алексис Санчес фаолиятини Англия Премьер-лигасининг бошқа бир жамоасида давом эттириши мумкин. Чилилик футболчи “Манчестер Сити”нинг ёзги трансферлар мавсумида асосий “нишон”ларидан бири бўлиши мумкин.

Хосеп Гвардиола ёзги трансферлар учун 300 млн фунт олган, дея хабар беради Manchester Evening News нашри журналисти Жеймс Робсон.

Маълумотларга кўра, “Монако” аъзоси Бернарду Силва билан шартнома имзолаш бу катта кампаниянинг бошланиши эканлиги айтилмоқда.