"Сандерленд" АПЛда қолиш йўлини қидирмоқда

 

Англия премьер-лигасининг энг заиф вакили сифатида мусобақа жадвалининг сўнгги поғонасини эгалаб турган "Сандерленд" жамоани курашувчанлигини оширишни ҳимояни мустаҳкамлашдан бошлади.

Жамоа раҳбарияти мудофаанинг чап қанотига "Бордо" футболчиси Диего Контентони таклиф қилмоқда. Диего "Бавария" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади ва Мюнхен клубида тўп суриш тажрибасига ҳам эга.

Бундан олдин ҳам "Сандерленд" фақатгина бир футболчи - ҳимоячи Жолеон Лескоттни таркибга қўшган эди.

"Бордо"нинг асосий таркиб ўйинчиси ҳисобланган Контенто жорий мавсумда 13 та ўйинда қатнашди. "Сандерленд" клуби АПЛдан тушиб кетиш эҳтимолини инобатга олиб, Диегони ижара асосида ўйнатмоқчи.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!