Сане тезкорлик борасида рекорд ўрнатди

“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Лерой Сане Англия Премьер-Лигаси 7-туридан ўрин олган “Челси”га қарши баҳсда тезлигини соатига 35,48 кмга етказа олди.

Шу тариқа, германиялик футболчи 2014 йилда ўрнатилган  рекордни янгилади.

Олдинги рекорд “Лестер” ҳужумчиси Жейми Вардига тегишли эди. У 2015/16 йилги мавсумдаги ўйинларнинг бирида соатига 35,44 км тезликда югурган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!