Санжар Файзиев турнирни ғалаба билан бошлади
Халқаро теннис федерацияси - ITF томонидан Қаршида ўтказилаётган мусобақанинг биринчи давра баҳсларида ҳамюртимиз Санжар Файзиев ғалабага эришди.
У дастлабки босқичда ҳиндистонлик Сидарт Раватга қарши кортга чиқиб, ҳар иккала сетда 6:4 ҳисобида зафар қучди.
Мусобақада биринчи давра баҳслари давом этмоқда.
Фикрлар