Санжар Шоаҳмедов ҳам “Ал -Сайлия” клуби аъзосига айланди

 

Ўтган мавсум олий лиганинг барча ўйинларида майдонга тушган "Локомотив" ярим ҳимоячиси Санжар Шоаҳмедов клубни тарк этди. У ҳам ҳужумчи Темурхўжа Абдухолиқов сингари Қатарнинг "Ал Сайлия" клуби билан шартномага имзо чекди.

Санжар Шоаҳмедов кеча тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди ва янги жамоаси билан бир ярим йилга мўлжалланган шартнома имзолади. Эндиликда у ҳам фаолиятини Қатар Юлдузлар Лигасида давом эттиради.

Айтиб ўтганимиздек, ушбу футболчи ўтган йил олий лиганинг барча 30 ўйинида иштирок этиб, 7та гол уришга муваффақ бўлди.

Шунингдек, Санжар Ўзбекистон Кубоги баҳсларида битта гол уришга эришди. "Локомотив" ПФК ўтган мавсум жамоанинг чемпион бўлишида ҳамда Кубок қўлга киритилишида ўз ҳиссасини қўшган Санжар Шоаҳмедовнинг кейинги фаолиятида омад тилайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!