Темурхўжа Абдухолиқов “Ал-Сайлия”да 14-рақам остида ўйнайди

 

“Локомотив” сафида ёрқин ўйин намойиш этиб, Олий Лига–2016 мавсуми тўпурари бўлган Темурхўжа Абдуҳолиқов Қатарнинг “Ал-Сайлия” клубига ўтгани ҳақида хабар бергандик.

Ўз голлари билан “Локомотив”ни мамлакат чемпиони ва Кубоги соҳибига айлантирган Темурхўжа янги клубида 14-рақам остида ўйнайди.

Гарчи суратда ҳужумчи 2-рақамли футболкада бўлса-да, "Локомотив" матбуот хизмати унинг 14-рақамда ўйнашини маълум қилди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!