Санжар бир турнирда иккинчи совринни қўлга кирита оладими?

 

Халқаро теннис федерацияси томонидан Қарши шаҳрида ўтказилаётган "Фьючерс" турнирида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилаётган Санжар Файзиев жуфтлик беллашувларида бош совринни қўлга киритди.

Қозоғистонлик Темур Хабибулин билан бирга ўйнаган Санжар финал учрашувида ҳиндистонлик теннисчилар Шрирам Балажи ҳамда Вишну Викрам билан рақобатлашди.

Учрашувда 7:6, 6:3 ҳисобида зафар қучган Сандар ва Темур мусобақа ғолиби бўлди.

Санжар Файзиев "Фьючерс" турнирининг яккалик баҳсларида ҳам бош соврин учун ўйнайдиган бўлди.

Санжар энг кучли теннисчини доғда қолдирди

Ярим финалда эстониялик Владимир Ивановни 6:2, 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратган ўзбекистонлик ракетка устаси ҳал қилувчи беллашувда беларуслик Егор Герасимов билан беллашади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!