Санжар энг кучли теннисчини доғда қолдирди

27 апрель,2017, 21:00 443

Санжар энг кучли теннисчини доғда қолдирди

 

 

Қарши шаҳрида теннис бўйича эркаклар ўртасида ўтказилаётган "Фьючерс" турнирида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилаётган Санжар Файзиев ярим финалга чиқди.

Тажрибали теннисчимиз чорак финалда яккалик баҳсларида биринчи рақамда сараланган қозоғистонлик Дмитрий Попко билан рақобатлашди. Бир ярим соатдан ошиқ давом этган учрашувда ўзбекистонлик ракетка устаси 6:4, 7:6 ҳисобида зафар қучди.

Санжар финалга чиқиш учун чорак финалда яна бир ҳамюртимиз Жўрабек Каримовни мағлубиятга учратган эстониялик Владимир Иванов билан рақобатлашади.

Бир кунда учта ғалаба

Мусобақа иштирок этган Темур Исмоилов эса беларуслик Егор Герасимовдан мағлубиятга учраб, турнирни тарк этди.

SPORTS.uz

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.