Санья "Лестер"га ўтиши мумкин

“Манчестер Сити” ва “Арсенал” жамоаларининг собиқ футболчиси Бакари Санья фаолиятини “Лестер Сити”да давом эттириши мумкин.

“ESPN” хабарига кўра, “Лестер” раҳбарлари франсиялик ҳимоячи ни сотиб олмоқчи.

Лестер шаҳрининг маҳаллий нашрларида ёзишларича, ушбу трансфернинг амалга ошиши ҳаминқадар.

Шунингдек, унга “Бенфика”, “Спортинг”, “Торино”, “Бешиктош” ва “Бурсаспор” каби  жамоалари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!