Сарвар Каримов: Ғалаба қозониш учун майдонга тушамиз

25 март,2017, 14:00 457

Сарвар Каримов: Ғалаба қозониш учун майдонга тушамиз

 

Маълумки, Ўзбекистон кубоги 1/16 финалида “Сўғдиёна” Нукуснинг “Орол” жамоасини қабул қилади.

Ушбу ўйин олдидан жиззахликлар посбони Сарвар Каримов бўлажак беллашув борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бу ўйин катта аҳамиятга эга. Чунки биз ўз майдонимизда муҳлислар қаршисида ўйнаймиз. Шунинг учун ҳам бизни фақат ғалаба қониқтиради. Муҳлисларни хафа қилишга ҳаққимиз йўқ. Мақсадимиз кубок баҳсларида узоқроққа бориш. Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, уларни ҳурмат қилган ҳолда майдонга фақат ғалаба учун тушамиз, - дейди Сарвар Каримов.