Саутгейт: Рунининг Англия терма жамоасидаги фаолияти тугагани йўқ

Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт "Манчестер Юнайтед" форварди Уэйн Руни борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Мен ҳали Рунини ҳисобдан чиқармадим. Нега энди ўтган ишни қўзғаш керак, унда ҳали терма жамоада ўйнаш имконияти бор. Унинг терма жамоадаги фаолияти ҳали тугамади.

Тўққизта одам жароҳати сабаб терма жамоага жалб этилмади. Руни, Кейн ва Роуз каби етакчи футболчилар шулар жумласидандир. Бошқа вазиятда улар терма жамоага албатта чақирилишларини билишади”, - дейди Саутгейт Goal нашрига берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!