Сергей Лушчан: "Бунёдкор" ёшларга ишонч билдиришда давом этади

Бугун “Бунёдкор” стадиони матбуот анжуманлари залида 2017 йил халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилига бағишланган мухлислар ва ОАВ ходимлари ўртасида тадбир ўтказилди.

Тадбирда Сергей Лушчан клубнинг бўлажак режалари ҳақида гапириб ўтди.

Бу йил асосий мақсадимиз ОЧЛ-2017 гуруҳ босқичига чиқиш эди. Биз бу вазифани уддаладик. Гуруҳимизда кучли рақиблар бор, аммо биз ҳам бўш келмаймиз ва ундан чиқишга ҳаракат қиламиз. Хорижда йиғинлар ўтказдик. Мазкур йиғинлар доирасида бир қатор ёш футболчиларни синовдан ўтказиб олдик. Зеро, клубимиз асосан ёшлар билан ишлаш сиёсатини олиб бормоқда. Шундай экан уларга ишонч билдиришда давом этамиз. Ҳамдамов, Шомуродов, Шукуров жамоамиз ифтихорлари саналади, бироқ улар ҳали ўз устиларида кўп ишлашлари керак.

– Айни дамда клуб ОЧЛ-2017 биринчи турида Саудия Арабистонининг “Ал Аҳли” жамоасига қарши бўладиган ўйинга тайёргарлик кўрмоқда. Энди мазкур ўйинлар олдингисидан кескин фарқ қилади, – дейди Лушчан.

Эслатиб ўтамиз, “Бунёдкор” ОЧЛ-2017 “С” гуруҳида “Ал Аҳли”дан ташқари “Зоб Ахан” ва “Ал Айн” клублари билан куч синашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!