Сергей Лушчан: "Динамо" ҳужум учун имкон қолдирмади

20 апрель, 20:20 820

"Бунёдкор" - "Динамо" учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманиниг биринчи қисмида "қалдирғочлар" устози Сергей Лушчан иштирок этди. 

- Ўйинимиз кутганимиздек шиддатли бўлмади. Футболчиларимиз энди ўзларига кела бошлашди. Бугунги рақибимиз бизга ғалаба учун имкон қолдирмади. Рақиб жамоанинг яхши ўйнаганлигини эътироф этмасликнинг иложи йўқ. 

Сафимиздаги кўплаб футболчилар жароҳат олган. Шунинг учун уларни алмаштиришга тўғри келди. Мен жамоанинг ҳозирги ҳолатини ёмон деб айта олмайман. Яхши ўзгаришларни кўришимиз мумкин. "Бунёдкор" кўпроқ босим остида ҳаракат қилди. Бу аниқ. Бу борада ишлашимиз керак. Қолаверса, ўйинда номигагина ҳаракат қилганлар ҳам бўлди. Улар билан алоҳида ишлар олиб борамиз. "Қалдирғочлар"нинг бугунги ўйинда йўл қўйган камчилиги улар асосан ҳимоя билан банд бўлиб қолишди. Шунинг учун ҳужум ҳақида унитиб қўйишди, - дейди Лушчан.