Серхио Рамос: Жаҳонда Роналду каби ҳужумчи бўлмаган

Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Серхио Рамос жамоадошлари Карим Бензема ҳамда Криштиану Роналдуларнинг ўйинларига баҳо бериб ўтди.

“Жаҳонда бизнинг еттинчи рақамимиз сингари ҳужумчи бўлмаган. У ҳақиқий афсона. Аминманки, уни футбол тарихидаги энг яхши футболчи сифатида эслаб қолишади. Роналду – жамоамизнинг етакчиси. Уни барча жамоадошларимиз жуда қадрлашади.

Бензема? Карим ҳам яхши ҳужумчи. Туғма исте`дод эгаси. У ақл билан ўйнайди, голлар уради, ассистентлик қилади.

Зидан нима бўлганда ҳам энг яхши мураббийдир. У ўз даражасини кўрсатди. Бизда шундай мураббий борлигидан жуда ҳам баҳтиёрман”, – деб Рамоснинг сўзларини келтириб ўтди Аs нашри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!