"Севилья" қай тариқа Каталония клубини таслим қилди? (видео)

Аввал хабар берганимиздек бундан бир неча дақиқалар муқаддам Испания Ла Лигасининг 23-туридан ўрин олган “Севилья” ҳамда “Жирона” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз якунига етди.

Қизиқарли кечган учрашув 1:0 ҳисобида андалусияликларнинг ғалабаси билан якунланди. Ушбу ғалабадан сўнг "Севилья" ўз очколари сонини 36тага етказиб, турнир жадвалида 6-ўринга кўтарилиб олди. Ўз навбатида "Жирона" эса 31 очко билан 9-поғонада қолди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган голни томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!