“Севилья” ва “Ювентус” футболчи алмашишмоқчи

16 июнь, 11:01 151

“Севилья” ва “Ювентус” футболчи алмашишмоқчи

 

Туриннинг “Ювентус” жамоаси “Севилья” ярим ҳимоячиси Стивен Н’Зонзи бўйича келишувга эришди, деб ёзади Goal нашри.

Айни вақтда жамоалар футболчини қай тариқа қўлга киритиш борасида музокаралар олиб бормоқда. Италия ва Испания клублари ўзаро футболчи ашмалиши ҳам мумкин.

Маълум бўлишича, “Ювентус” Н’Зонзи учун Марио Леминадан воз кечишга тайёр. Бироқ уларнинг трансфер бозоридаги нархи ҳал хид. “Севилья” Стивен Н’Зонзи учун 40 миллион евро сўраётган бўлса, Марио Лемина 20 млн еврога баҳоланган.

Ҳар икки футболчининг амалдаги клуби билан келишуви муддати 2020 йилгача мўлжалланган.